• +998 65 223 00 50
  • This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 Ўзбекистон Республикаси Бухоро давлат тиббиёт институтида Меҳнатни муҳофаза  қилиш “бўлимида амалга оширилган ишлар тўғрисида

                                                                                                  М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Xasanova Nozima Qosimovna

Bo’lim boshlig’i

Tug’ilgan yili: 09.03.1978- yil

Tug’ilgan joyi: Buxoro shahar

Mutaxxassisligi: Menejer-iqtisodchi

Chet tillarini bilishi: rus tili, ingliz tili

Telefon: +998 93 960-57-75

Faks: 0 (365) 223-00-50

Qabul kunlari: Har kuni

 

 

 

 

Бухоро давлат тиббиёт институтида меҳнатни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва билимларни текшириш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ” Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонун асосида ташкил қилинган.                                                                                                           

Институтда ишга кирган ходимлар ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқлардан ва билимлар текширувидан ўтганларидан сўнг мустақил ишга қўйиладилар. Ишчиларнинг йўриғи кириш йўриғидан  меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш жойидаги йўриққа бўлинади ва иш жойидаги йўриқ ўз навбатида бирламчи даврий ва навбатдан ташқари йўриқга бўлинган.                                                                                                                                   

Бевосита иш жойидаги йўриқ  ишларни хавфсиз юритиш қоидалари ва йўриқномалари асосида  бўлим   бошлиқлари томонидан  ишлаб чиқилган  ва бош муҳандис томонидан  тасдиқланган дастурлар буйича ўтказилади.Дастлабки йўрик ва стажировкадан  сўнг,  мустақил ишга қўйилишидан олдин ёки бир ишдан бошқасига  ўтказилганда ишчи-ходимлар ишларни хавфсиз юритиш буйича қоидалар ва йўриқномаларни билишлари текширилади.Институтда меҳнатни  муҳофаза  қилиш талаблари ҳар томонлама  бажарилиши устидан назорат ўрнатилган. Ходимлар бепул  махсус кийим ва пойабзал шахсий ҳимоя воситалари билан   таъминланиб борилмокда. Ишчиларга берилган шахсий ҳимоя воситалари  уларнинг  сақланиши,  ишлатилиши назоратга олинган. Институтда  меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси ташкил килинган ва ушбу хона қўлланмалар ўқитиш воситалари билан жиҳозланган. Институтда тиббий ускуналар ва асбоблардан фойдаланиш чоғида рўй бериши мумкин бўлган  фалокатлар ва бахтсиз  ҳодисаларнинг олдинини олиш тадбирлари жорий этилган. Кафедра ва бўлимларда, шунингдек  талабалар турар-жойида меҳнат қилиш шароитларининг ҳолати, жиҳозлар, механзмлар,  мосламалар ва ускуналар иситиш ва ёритиш  тизимлари автаматик назорат ҳамда ерга уланган  ҳимоя қилувчи симларнинг борлиги ва созлиги ҳар ҳафтада текширилади.Ўзбекистон Республкаси Соғликни сақлаш вазирининг  2016-2017 йил ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом Тасдиқлаш ҳакидаги 200-сонли буйруғи ва Ўзбекистон  Республикаси ”Меҳнат кодекси”нинг  214 –моддасига  асосан  институтда ишлайдиган  барча  профессор-ўкитувчилар  ҳамда ишчи ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик  институтнинг етук профессор-ўкитувчилардан тузилган мутахасссис томонидан ўтказилиши таъминланди. Институтда меҳнатни мухофаза қилиш  уч  боскичли назорат  ўтказиш асосида ташкил этилган.

Ҳар йили институтда  28-апрел  куни  “Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни тантанали равишда ўтказилади. Ва ушбу анжуман вилоят ва шаҳар ташкилотларидаги раҳбар ходимлар ва мутахасислар таклиф этилади. Бундан ташқари меҳнатни муҳофаза қилиш  бўйича вилоятдаги даврий нашрларда мақола ва таклифлар киритилиб орилиши йўлга қўйилади.


 
Contact Info
  • Address: A. Navoiy shoh ko'chasi N1 uy, Buxoro shahri, 200118, O'zbekiston.
  • Telefon0 (365) 223 00 50
  • Fax:0 (365) 223 00 50

© 2020 Abu Ali Ibn Sino nomidagi Buxoro davlat tibbiyot instituti. Barcha huquqlar himoyalangan. Ushbu web saytda barcha materiallar mualliflik huquqi va turdosh huquqlar, shu jumladan, O'zbekiston Respublikasi qonunlari tomonidan himoyalangan. Buxoro davlat tibbiyot instituti saytidagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova qilish majburiy hisoblanadi.

Flag Counter