• +998 65 223 00 50
  • This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 

            Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида чуқур назарий ва амалий билимлар билан бир қаторда танлаган сохаси бўйича мустақил фаолият кўрсата оладиган, ўз билими ва малакасини мустақил равишда ошириб борадиган, масалага ижобий ёндошган ҳолда муаммоли вазиятларни тўғри аниқлаб, таҳлил қилиб, шароитга тез мослаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

            Маълумки, ахборот ва билимлар доираси тез суъатлар билан кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда барча маълумотларни фақат дарс машғулотлари пайтида талабаларга етказиш қийин.

            Тажрибалар шуни кўрсатадики, талаба мустақил равишда шуғулланса ва ўз устида тинимсиз ишласагина билимларни чуқур ўзлаштириши мумкин. Талабаларни асосий билим, кўникма ва малакалари мустақил таълим жараёнидагина шаклланади, мустақил фаолият кўрсатиш қобилияти ривожланади ва уларда ижодий ишлашга қизиқиш пайдо бўлади.

            Шунинг учун талабаларнинг мустақил таълим олишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва бунинг учун барча зарурий шар-шароитларни яратиш, дарс машғулотларида талабаларни ўқитиш билан бир қаторда уларни кўпроқ ўқишга ўргатиш, билим олиш йўлларини кўрсатиш, мустақил таълим олиш учун йўлланма бериш профессор-ўқитувчиларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

            Ҳар бир профессор-ўқитувчи дастлаб талабада ўз қобилияти ва ақлий имкониятларига ишонч уйғотиш, уларни сабр-тоқат била, босқичма-босқич мустақил билим олишни тўғри ташкил қилишга ўргатиб бориши лозим бўлади. Талабалар омонидан мустақил равишда ўзлаштириладиган билим ва кўникмаларнинг курсдан-курсга мураккаблашиб, кенгайиб боришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ташаббускорлиги ва ролини ошириб бориш зарур. Шунда мустақил таълимга кўника бошлаган талаба фақат ўқитувчи томонидан белгилаб берилган ишларни бажарибгина қолмай, ўзининг эҳтиёжи, қизиқиши ва қобилиятига қараб, ўзи зарур деб ҳисоблаган қўшимча билимларни ҳам мустақил равишда танлаб ўзлаштиришга ўрганиб боради.

            Талаба мустақил иши (ТМИ) – муайян фандан ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида ўзлаштиришига йўналтирилган тизимли фаолиятдир.

            Талабалар мустақил ишларининг шакли ва ҳажмини белгилашда қуйидаги жиҳатлар эътиборга олиниши лозим:

- ўқитиш босқичи;

- муайян фаннинг ўзига хос хусусияти ва ўзлаштиришдаги қийинчилик даражаси;

- талабанинг қобилияти ҳамда назарий ва амалий тайёргарлик даражаси (таянч билими);

- фаннинг ахборот манбалари билан таъминланганлик даражаси;

- талабанинг ахборот манбалари билан ишлай олиш даражаси.

            Мустақил иш учун бериладиган топшириқларнинг шакли ва ҳажми, қийинчилик даражаси семестрдан-семестрга кўникмалар ҳосил бўлишига мувофиқ равишда ўзгариб, ошиб бориши лозим. Яъни, талабаларнинг топшириқларни бажаришдаги мутақиллиги даражасини аста-секин ошириб, уларни топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий ёндашишга ўргатиб бориш керак бўлади.

            ТМИни ташкил қилишда талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мумкин:

  • фаннинг айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш;
  • амалий, семинар ва лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриб келиш;
  • маълум мавзу бўйича реферат тайёрлаш;
  • ҳисоб-китоб ва график ишларини бажариш;
  • макет, модел ва бадиий асарлар устида ишлаш;
  • амалиётдаги мавжуд муаммонинг ечимини топиш, тест, мунозарали саволлар ва топшириқлар тайёрлаш;
  • илмий мақола, тезислар ва маърузалар тайёрлаш;
  • амалий мазмундаги ностандарт вазиятли масалаларни ечиш ва ижодий ишлаш;
  • клиникада навбатчилик қилиш, касаллик тарихи ёзиш;

           уй вазифаларни бажариш ва бошқалар.

            Фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда талабаларга мустақил иш учун бошқа шакллардаги вазифалар ҳам топширилиши мумкин. Талабаларга қайси турдаги топшириқларни бериш лозимлиги кафедра томонидан белгиланади. Топшириқлар пухта ўйлаб ишлаб чиқилган ва маълум мақсадга йўналтирилган бўлиб, талабаларнинг аудитория машғулотларида олган билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тўлдиришга хизмат қилиши керак.

            Мавзуни мустақил ўзлаштириш. Фаннинг хусусияти, талабаларнинг билим даражаси ва қобилиятига қараб ишчи ўқув дастурига киритилган алоҳида мавзулар талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун топширилади. Бунда мавзунинг асосий мазмунини ифодалаш ва очиб беришга хизмат қиладиган саволларга эътибор қаратиш, асосий адабиётлар ва ахборот манбаларини кўрсатиш лозим.

            Топшириқни бажариш жараёнида талабалар мустақил равишда ўқув адабиётларидан фойдаланиб ушбу мавзуни конспектлаштирадилар, таянч ибораларнинг моҳиятини англаган ҳолда мавзуга тааллуқли саволларга жавоб тайёрлайдилар. Зарур ҳолларда (ўзлаштириш қийин бўлса, саволлар пайдо бўлса, адабиётлар етишмаса, мавзуни тизимли баён эта олмаса ва ҳ.к.) ўқитувчидан маслаҳатлар оладилар. Мустақил ўзлаштирилган мавзу бўйича тайёрланган матн кафедрада ҳимоя қилинади.

            Реферат тайёрлаш. Талабага қийинчилик даражаси унинг шахсий имкониятлари, қобилияти ва билим даражасига мувофиқ бўлган бирор мавзу бўйича реферат тайёрлаш топширилади. Бунда талаба асосий адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан (монографиялар, илмий, услубий мақолалар, Интернетдан олинган маълумотлар, электрон кутубхона материаллари ва ҳ.к.) фойдаланиб материаллар йиғади, тахлил қилади, тизимга солади ва мавзу бўйича имкон даражасида тўлиқ, кенг маълумот беришга ҳаракат қилади. Зарур ҳолларда ўқитувчидан маслаҳат ва кўрсатмалар олади.

            Якуноанган реферат кафедрада экспертлар иштирокида ҳимоя қилинади.

            Кўргазмали воситалар тайёрлаш. Талабага муайян мавзуни баён қилиш ва яхшироқ ўзлаштириш учун ёрдам берадиган кўргазмали материаллар (жадваллар, чизмалар, расмлар, хариталар, макетлар, моделлар, графиклар, намуналар, фантомлар ва ҳ.к.) тайёрлаш топширилади. Мавзу ўқитувчи томонидан аниқланиб, талабага маълум кўрсатмалар, йўл-йўриқлар берилади. Кўргазмали воситаларнинг миқдори, шакли ва мазмуни талаба томонидан мустақил танланади. Бундай вазифани бир мавзу бўйича бир неча талабага топшириш ҳам мумкин.

            Талаба кўргазмали материаллардан фойдаланиш бўйича ёзма равишда тавсиялар тайёрлайди ва кафедрада ҳимоя қилади.

            Мавзу бўйича тестлар, мунозарали саволлар, вазиятли масалалар ва топшириқлар тайёрлаш. Талабага муайян мавзу бўйича тестлар, қийинчилик даражаси ҳар хил бўлган вазиятли масалалар ва топшириқлар, мунозарага асос бўладиган саволлар тузиш топширилади.

            Бунда ўқитувчи томонидан талабага тестга қўйиладиган талаблар ва уни тузиш қонун-қоидалари, қандай мақсад кўзга тутилаётганлиги, муаммоли саволлар тузишда мавзунинг мунозарали моментларини қандай ажратиш лозимлиги, топшириқларни тузиш усуллари бўйича йўл-йўриқ берилади. Консультация пайтларида бажарилган ишларнинг қўйилган вазифа ва талабларга жавоб бериш даражаси назорат қилинади (қайта ишлаб келиш, аниқлаштириш ёки тўлдириш таклиф этилиши мумкин).

            Тест, саволлар, вазиятли масала ва топшириқлар мажмуаси кафедрада экспертлар иштирокида ҳимоя қилинади.

            Илмий мақола, тезислар ва мақолалар тайёрлаш. Талабага бирон бир мавзу бўйича (мавзуни талабанинг ўзи танлаши ҳам мумкин) илмий (рефератив) характерда мақола, тезис ёки маъруза тайёрлаш топширилиши мумкин. Бунда талаба ўқув адабиётлари, илмий тадқиқот ишлари, диссертациялар, мақола ва монографиялар ҳамда бошқа ахборот манбаларидан мавзуга тегишли материаллар тўплайди, тахлил қилади, зарурларини ажратиб олиб, тартибга солади, шахсий тажрибаси ва билими, илмий натижаларига асосланган ҳолда қўшимчалар, изоҳлар киритади, ўз нуқтаи-назарини баён этади ва асослайди. Бунда талаба ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлайди.

            Тайёрланган мақола, тезис ёки маъруза кафедрада ҳимоя қилинади.

            Амалий мазмундаги ностандарт масалаларни ечиш ва ижодий ишлаш. Бир мавзу ёки бўлим бўйича ностандарт, алоҳида ёндашиш талаб қилинадиган, назарий аҳмиятга эга бўлган амалий топшириқлар, ижодий ёндашиш талаб қилинадиган илмий-ижодий вазифалар, моделлар, макетлар, намуналар яратиш вазифаси топширилиши мумкин. Амалий топшириқлар масалани ҳал қилишнинг оптимал вариантларини излашга ва топишга қаратилган бўлиши керак.

            Талабанинг қизиқиш ва қобилиятига қараб, унга илмий характердаги топшириқлар бериш, ўқитувчи билан ҳамкорликда илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш мумкин.

            Клиникада навбатчилик қилиш ва касаллик тарихи ёзиш. Талаба клиникада навбатчи врач билан биргаликда тунги навбатчилик қилади. Навбатчилик вақтида беморларни қабул қилишда, беморларни кўрувида, шошилинж ҳолатларда ёрдам кўрсатишда, хирургик муолажалар ва ҳ.к. да актив иштирок этиб, қилинган ишлар бўйича кундалик тўлдиради.

            Фанни ўтиш семестри (цикли) давомида бир ёки икки бемор учун касаллик тарихи ёзиб, кафедрада ҳимоя қилади.Касаллик тарихи ёзишда клиник фаннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тартибига риоя қилиши эътиборга олинади.

            Касаллик тарихи ҳимоясида талабанинг аналезни тўла ёритиши, клиник ва лаборатор текширувларни тахлил қила олишига, охирги диагнозни асослай олишига, даво режасини тўғри тузиб, асослаши ва бошқаларга эътибор берилади.

            Талабалар мустақил ишини самарали ташкил этиш:

  • тизимли ёндошиш;
  • барча босқичларини мувофиқлаштириш ва узвийлаштириш;
  • бажарилиши устидан қатъий назорат қилиш;
  • ташкил этиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириб бориш зарур.

            Мустақил иш топшириқлари муваффақиятли якунланиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

  • мақсад (билимни мустахкамлаш, янги билимларни ўзлаштириш, ижодий фаолликни ошириш, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ҳ.к.) аниқ асосланиши;
  • вазифа ва топшириқларнинг аниқ-равшан белгиланиши;
  • топшириқларни бажариш алгоритми ва методларидан талабаларнинг етарли даражада хабардор бўлиши;
  • маслахат ва бошқа ёрдам турларининг тўғри белгиланиши (йўлланма ва кўрсатма бериш, мавзунинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш, муаммоли топшириқларни бажариш усуллари бўйича тушунча бериш, айрим муаммоли моментларни биргаликда ҳал қилиш ва ҳ.к.);
  • ҳисобот шакли ва баҳолаш мезонини аниқ белгилаш;
  • назорат вақти, шакли ва турларини аниқ белгилаб олиш (амалий семинар, лаборатория машғулотлари, консультация ёки назорат учун махсус ажратилган вақт; маъруза ёки реферат матни, бажарилган топшириқлар дафтари, назорат ишлари, уй вазифаси дафтари, тест, мақола, ностандарт топшириқлар, саволлар, мақола, кўргазмали жихозлар ва ижодий ишлар; савол-жавоб, бажарилган иш мазмуни ва моҳиятини тушунтириб бериш, ёзма шаклда баён қилиш ва ҳ.к.).

Талабалар мустақил ишини шартли равишда иккига ажратиш мумкин:

            Аудиторияда амалга оширилган ТМИлари.Ўтилган мавзуни қайта ишлаш, кенгайтириш ва мустахкамлашга оид топшириқлар бажарилади;

            Аудиториядан ташқарида амалга оширилган ТМИлари. Ўқув дастуридаги айрим мавзуларни мустақил ҳолда ўзлаштириш, уйга берилган вазифаларни бажариш, амалий ва лаборатория ишларига тайёргарлик кўриб келиш, ижодий ва илмий-тадқиқот характеридаги ишлар ва ҳ.к.

            Биринчи тур ишлари талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ўзлаштириб бориш даражаси, амалий машғулотларга (амалиёт, лаборатория, семинар дарслари) тайёргарлик савияси ва уй вазифаларининг бажарилиш сифатини текшириш мақсадида, одатда, назорат ишлари олиш, савол-жавоб, суҳбат, мунозара, амалий топшириқларни бажартириб кўриш ва ҳ.к. усулларда асосан амалиёт дарсларида назорат (жорий назорат) қилинади.

            Жорий назоратда талабанинг дарс пайтида ўтилган материалларни ўзлаштириш ва уйга берилган вазифаларни бажаришдаги фаоллиги, бажариш савияси ва ўзлаштириш даражаси эътиборга олинади.

            Иккинчи тур ишлар фаннинг ишчи ўқув дастурида аудиториядан ташқарида ўзлаштирилиши белгиланган мавзу бўйича маълумот ва ахборотларни мустақил равишда излаб топиш, тахлил қилиш, конспектлаштириш (ёки реферат тарзида расмийлаштириш) ва ўзлаштириш, ижодий ёндашишни талаб қиладиган амалий топшириқларни бажариш кўринишида амалга оширилади. Бу турдаги ишларни бажариш жараёни ва ўзлаштириш сифатининг назорати дарсдан ташқари пайтларда, махсус белгиланган консультация соатларида амалга оширилади.

            Талабалар мустақил ишини бахолаш. ТМИ натижалари амалдаги “ талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”га асосан баҳолаб борилади.


                                                                                                                                                  “ТАСДИҚЛАЙМАН”

Кафедра мудири ___________

                                                                                                                                                         ________________ 09.10.2009й

“Касб касалликлари” фанидан даволаш, ТП факультетлари

ишчи дастур бажарилишининг календарь-тематик режаси 

Баҳолаш мезонлари

1. Амалий машғулотларда баҳолаш кафедра томонидан ҳар бирмавзу бўйичаишлабчиқилган баҳолашмезонлари асосида баҳоланади. Ҳар бир машғулот 100 баллик тизимда (86-100 аъло, 71-85 яхши, 55-70 қониқарли) баҳоланади. Ўртача қиймати ҳисобланиб 0,45 коэффициентга кўпайтирилади.

2. Талабалар мустақил ишларининг бажарилиш ҳажмива сифатига қараб 100 баллик тизимидабаҳоланади, ўртача қиймати топилиб 0,05 коэффициентга кўпайтирилади.

3. Якуний бағолаш икки босқичдаўтказилади:

1. ОТКС – амалий кўникма эгаллаш маҳорати 100 баллик тизимида баҳоланади ва 0,25 коэффициентга кўпайтирилади.

2. Тест синови – тест марказида ўтказилади, 50 тадан савол берилиб 100 баллик тизимда баҳоланади ва 0,25 коэффициентга кўпайтирилади.

            4. Талабанинг ҳар бир назорат туридан йиғган баллари қўшилиб умумий балл топилади ва ўзлаштириши баҳоланади.

ЖБ 0,45+ТМИ 0,05+ЯБ 0,5= УЎ

Намуна

Талабалар мустақил иши бўйича консультациялар

ташкил этиш тартиби

            1. Талабалар мустақил иши (ТМИ) бўйича консультация дарси аудиториядан ташқарида амалга оширишга мўлжалланган мустақил ишларни бажариш юзасидан тегишли йўлланмалар бериш ва уни бажарилишини назорат қилиб бориш мақсадида ташкил қилинади.

            2. ТМИ бўйича консультация дарси фаннинг календарь-тематик режасига мувофиқ ўтказилади.

            3. Консультация дарси тегишли фан ўқитувчиси томонидан ўтказилади.

            4. Фан ўқитувчиси консультация дарсида қуйидаги ишларни амалга оширади:

ТМИ топшириқларини бажариш юзасидан тегишли йўлланма беради;

Топшириқни бажариш режасини тузишга ёрдамлашади;

Тегишли адабиётлар ва ахборот манбаларини тавсия қилади;

ТМИ юзасидан тайёрланган ишланма, ҳисобот, реферат, ҳисоб-китоб ва топшириқ натижаларини қабул қилади ҳамда баҳолайди.

            5. ТМИ бўйича консультациялар ўқув жараёнининг ташкил этилишига қараб талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида дарс жадвалига киритилади.

Бўлим ва мавзу номлари

Машғулот тури

Ажратил

ган вақт

Талаба мустақил иши мавзуси

Ҳисобот шакли

Бажарилиши ҳақида маълумот

Ўқитувчи имзоси

Соат

Ой ва кун

1.

Касб касалликлари клиникасига кириш ва унинг вазифалари

Маъруза

2

2.

Касб касалликлари клиникасида беморларни кўриш

Амалий машғулот

5

Касб касалликлари тўғрисида хабарнома билан танишиш.

Ҳужжатларни тўлдириш

Ф-58/У тўлдириш. ДТК календарь режасини тузиш. Якуний далолатнома тўлдириш

1

1

3.

Ишлаб чиқариш аэрозоллари таъсиридан ривожланган касб касалликлари

Маъруза

2

Ишлаб чиқариш физик омиллари таъсиридан ривожланган касб касалликлари

Ёзма ҳисобот

4

4.

Силикоз, чангли бронхит, бронхиал астма

Амалий машғулот

5

Ташқи нафас функциясини текшириш.

Вентиляцион етишмовчиликни аниқлаш

Ёзма ҳисобот

Ёзма ҳисобот

1

1

5.

Ишлаб чиқариш заҳарлари ҳақида тушунча

маъруза

2

Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидлардан заҳарланиш

Ёзма ҳисобот

2

6.

Вибрацион касаллиги. Шовқин касаллиги

Амалий машғулот

5

Капиляроскопия, термометрия, палметеометрия, динамометрия

Ёзма ҳисобот

2

7.

Ишлаб чиқариш заҳарларидан ўткир ва сурункали заҳарланиш

Амалий машғулот

5

Қон суртмасида ретикулоцитлар, безофил доначаси. Эритроцидларни аниқлаш.

Ёзма ҳисобот

3

8.

Пестицидлардан ўткир ва сурункали заҳарланиш

Амалий машғулот

5

Ўткир заҳарланиш тўғрисида далолатнома тўлдириш. Жигарнинг функционал ҳолатини текшириш

Ёзма ҳисобот

3

9.

Ишлаб чиқариш корхоналарида дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ташкил қилиш ва ўтказиш

Амалий машғулот

5

Ишчиларга тиббий хизмат кўрсатиш. ДТК календарь-тематик режаси. Якуний далолатнома тузиш

Ёзма ҳисобот

3

Жами:

57

Жумладан: маъруза, амалий машғулот, мустақил иши

6,30,21


 

            6. ТМИ бўйича консультация дарслари ўқитувчи журналида қайд этиб борилади.

 

 


 
Contact Info
  • Address: A. Navoiy shoh ko'chasi N1 uy, Buxoro shahri, 200118, O'zbekiston.
  • Telefon0 (365) 223 00 50
  • Fax:0 (365) 223 00 50

© 2020 Abu Ali Ibn Sino nomidagi Buxoro davlat tibbiyot instituti. Barcha huquqlar himoyalangan. Ushbu web saytda barcha materiallar mualliflik huquqi va turdosh huquqlar, shu jumladan, O'zbekiston Respublikasi qonunlari tomonidan himoyalangan. Buxoro davlat tibbiyot instituti saytidagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova qilish majburiy hisoblanadi.

Flag Counter