E'lonlar

Klinik ordinatura – Qabul 2022

Объявления

Klinik ordinatura – Qabul 2022

Бухоро давлат тиббиёт институтида 2022/2023 ўқув йилида клиник ординатурага хужжатлар 2022 йил  22-августгача (шу куни ҳам)  онлайн тарзда https://bsmi.uz sayti, klordqabul2022@gmail.com  электрон почта орқали қабул қилинади.

ТОПШИРИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР РЎЙҲАТИ:

  1. Клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги кўрсатилган ҳолда БухДТИ ректори номига ариза  намуна-ариза
  2. Олий маълумот тўғрисидаги хужжат (ёки дипломдан кўчирма – Ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларини грант бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова
  3. 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома
  4. Паспорт (фотосурат ва прописка муҳри бўлган бетлар)
  5. Қонунчилик хужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи хужжат

Хужжатлар PDF форматда, папкада (ZIP ёки RAR) klordqabul2022@gmail.com электрон почтага юборилади.

Клиник ординатура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки  босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда танланган мутахасисликка мос фандан оғзаки имтихон, иккинчи босқичда танланган мутахассислик фанидан кириш тест синовлари ўтказилади.

Бухоро давлат тиббиёт институтида мутахассислик  бўйича кириш имтихонлари 2022 йил 24-31 август саналарида  ўтказилади.

Мурожаат учун «Колл марказ»:

+998973010823

+998907180369

+998907113703

Бухоро давлат тиббиёт институти 2022/2023 ўқув йили клиник ординатурасига ўқишга кириш учун талабгорлар диққатига ЙЎРИҚНОМА


Бухоро давлат тиббиёт институти клиник ординатурасига қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан тегишли буйруқларга асосан қабул қилинади.  Буйруқ  18.07.2022 Буйруқ №200

2022/2023 ўқув йилида тиббий олий таълим ва илмий муассасалари ва вилоятлар бўйича клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларида ўқитиш учун ўринлар сони Квота 2022/2023


Клиник ординатура (резидентура) орқали тиббиёт кадрларни 2022/2023 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йуналишлари рўйҳати таълим йўналиш мослиги

Клиник ординатурани грант  ёки мақсадли квота  (грант ёки контракт)  асосида ўқишни тугатган, аммо 3 йил ишлаб бермаган  шифокорлар  клиник ординатурага ўқишга қайта қабул қилинмайди!

Чет эл фуқаролари клиник ординатурага суҳбат орқали қабул қилинади ва хужжатлар қабули  бўйича  БухДТИ Халқаро бўлимига мурожаат қилинади. Телефонлар: +998919802784

КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА КИРИШ УЧУН БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БИР НЕЧТА МУАССАСАДА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон Қарорининг 2-иловаси 16-пункт)  319-сон қарор

Бухоро давлат тиббиёт институти 2022/2023 ўқув йили клиник ординатура йўналишлари бўйича мутахассислик фанларидан кириш имтиҳонлари оғзаки ва тест шаклида  2022 йил 24-31 август кунлари бўлиб ўтади.