E'lonlar

Замонавий тиббиётда экологиямуаммолари: ўтмиш, бугун ва келажак

white megaphone on colored background

Замонавий тиббиётда экологиямуаммолари: ўтмиш, бугун ва келажак

Ўзбекистон Республикаси Бухоро Давлат Тиббиёт Институти Тиббий биология кафедраси ва Умумий гигиена кафедралари томонидан 2024 йил 

13-14 сентябрь кунлари  ўтказилган “Замонавий тиббиётда экология муаммолари: ўтмиш, бугун ва келажакдеб  номланган Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман

Анжуман мавзуси: Замонавий тиббиётда экология муаммолари: ўтмиш, бугун ва келажак”

Анжуман мақоми:

Республика миқиёсидаги илмий-амалий конференция.

Илмий-амалий анжуман учун асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, фармойишлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 2909- сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 2956-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва aтpoф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида» 2018 йил 3 октябрдаги ГҚ-3956-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўгрисидаги 15.01.2019 йилдаги 29-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Атроф-мухитни мухофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўгрисида 30.12.2021 йилдаги 76-сон қарорлари ва фармони бу борадаги кенг кўламли ишларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу максадда 11/3 институт буйругига асосан ташкил килинди.

Анжуманнинг илмий йўналиши, мақсад ва вазифалари:

Ҳозирги глобал экологик муаммолар атроф-мухит ва аҳоли саломатлиги, аҳоли яшайдиган ҳудудларни санитар ҳимоясининг долзарб экологик-гигиеник муаммолари, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган янги пестицид ва минерал ўғитларни хавфсиз қўллашнинг замонавий экологик-гигиеник муаммолари, атроф-муҳитнинг инсон саломатлигига таъсири ва чора тадбирлар, меҳнат гигиенаси ва касб касалликлари, касбга, экологияга ва иқлимга боғлиқ касалликлар ташхиси, даволаш ва олдини олиш усуллари, болалар ва ўсмирларни тарбиялаш, ўқитиш, касалланишини олдини олиш бўйича гигиеник ҳолатлар, овқатланиш масалалари бўйича долзарб муаммолар, радиацион гигиенанинг долзарб масалалари, жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқаришни экологогик-гигиеник долзарб масалалари, биологиянинг экологик долзарб муаммоларини ўрганиш ва олдини олиш.

Мақсад ва вазифалари: атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги, аҳоли яшайдиган ҳудудларни санитар ҳимоясининг долзарб экологик-гигиеник муаммолари, қишлоқ хужалигида қўлланиладиган янги пестицид ва минерал ўғитларни хавфсиз қўллашнинг замонавий экологик-гигиеник муаммолари,       атроф- муҳитнинг инсон саломатлигига таъсири ва чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, анжуманда ўқилган маърузалардан замонавий фикр алмашинуви ва билимлар манбаини кўпайтириш, шунингдек экология ва гигиена соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг ҳамда олий тиббий таълимда биология, экология ва гигиена фанларини ўқитишнинг замонавий тенденцияларини жаҳон андозаларига мослаштирган ҳолда амалий тавсиялар ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.

Мухокама қилинган масалалар:

  1. Ҳозирги глобал экологик муаммолар, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги;
  2. Аҳоли яшайдиган ҳудудларни санитар ҳимоясининг долзарб экологик- гигиеник муаммолари;
  3. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган янги пестицид ва минерал ўғитларни хавфсиз қўллашнинг замонавий экологик-гигиеник муаммолари;
  4. Атроф-мухитнинг инсон саломатлигига  таъсири ва чора тадбирлар;
  5. Меҳнат гигиенаси ва касб касалликлари, касбга, экологияга ва иқлимга                                  боғлиқ касалликлар ташхиси, даволаш ва олдини олиш усуллари;
  6. Болалар ва ўсмирларни тарбиялаш, ўқитиш, касалланишини олдини олиш буйича гигиеник ҳолатлар;
  7. Овқатланиш масалалари бўйича долзарб муаммолар;
  8. Радиацион гигиенанинг долзарб масалалари;
  9. Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқаришни эколобиологик-гигиеник  долзарб масалалари;
  10. Биологиянинг экологик долзарб муаммолари.

Анжуман натижаларидан кутилаётган илмий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик.

Анжуман атроф-мухит ва аҳоли саломатлиги, аҳоли яшайдиган ҳудудларни санитар ҳимоясининг долзарб экологик-гигиеник муаммолари, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган янги пестицид ва минерал ўғитларни хавфсиз қўллашнинг замонавий экологик-гигиеник муаммолари, атроф-муҳитнинг инсон саломатлигига таъсири ва чopa тадбирларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш, экология соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг ҳамда олий тиббий таълимда гигиена ва тиббий экология фанларини ўқитишнинг замонавий тенденцияларини англашга имкон берди. Жаҳонда, Республикамизда ушбу йўналишда қилинган ва қилинаётган илмий ишларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши ва иқтисодий самарадорлигига баҳо берилди. Анжуманда қабул қилинган қарорлар ечими Республика илм-фани ва ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Анжуман якуни бўйича натижалар:

  • анжуман очилиш маросими ва шўъба йигилишларида маъруза қилинган материаллар тўплами институт ахборот pecypc марказига такдим қилинди ҳамда институт сайтига жойлаштирилди;
  • анжуман материалларидан замонавий фикрлар алмашинилди ва билимлар манбаини купайтирилди, шунингдек Реабилитация ва даволаш тадбирларини жаҳон андозаларига мослаштирган ҳолда амалий тавсиялар ва хулосалар ишлаб чиқилди;
  • гигиена ва тиббий экология, биология соҳасида илмий изланиш олиб бораётган Қозоқ Миллий Тиббиёт Университети билан Бухоро Давлат Тиббиёт Институти талабалари, магистрантлари, докторантлари, мустақил изланувчилари ҳамда профессор- ўқитувчилари билан илмий изланишларни ҳамкорликда олиб бориш буйича келишувларга эришилди.

Илмий-амалий анжуманда ёш олимлар, мутахассислар, стажёр- тадқиқотчи-изланувчи, магистр ва талаба ёшларни иштироки.

Илмий амалий анжуманга Республика миқиёсида биологлар, гигиенистлар, шифокорлар, мутахассислар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи, магистратура,бакалавр  талабалари жалб этилди.

Жами иштирокчилар сони: 126 нафар, шундан  Zoom дастури орқали иштирокчилар сони  42 нафарни ташкил этди.

Анжуманда Бухоро Давлат Тиббиёт Институти, Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент Стоматология Институти, Андижон Тиббиёт Институти, Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети, Фарғона Политехника Институти, Тошкент Давлат Техника Университети, Термиз Давлат Университети, Фарғона Жамоат Саломатлиги Институти, Нукус Тиббиёт Институти, Бухоро Давлат Университети, Бухоро Педагогика Институти, Бухоро давлат мухандислик институти Навоий Давлат Университети, Хоразм Давлат Тиббиёт Институти ва бошқа OTM ҳамда ИТМ мутахассислари, профессор-ўқитувчилари, магистрантлари, докторантлари ва мустақил изланувчилари иштирок этишди.

Шунингдек, анжуманда Zoom дастури орқали куйидаги ҳавола билан онлайн иштирок этиш имконияти яратилди.

https://zoom.us/j/94117918592?pwd=wfyyY2X3F5ANJKVzwSeHw4kw6CEJRY.1

Идентификатор конференции: 941 1791 8592

Код доступа: 12345