Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2022 №4
Maqola mavzusi
ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ҲУДУДИЙ ТАҚСИМЛАНИШИНИ БЕЛГИЛОВЧИ АЙРИМ ОМИЛЛАР (122-126)
Mualliflar
Кенжаева Наргиза Қуватовна , Ризаев Жасур Алимжанович , Магзумова Шахноза Шахзадэевна , Баймиров Санжар Лапасович
Muassasa
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали, Ўзбекистон, Самарқанд ш. 2Самарқанд давлат тиббиёт университети Ўзбекистон, Самарқанд ш. Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон, Тошкент ш.
Annotatsiya
Самарқанд вилоятида 2019-2020-йилларда аксарият ҳолатларда гиёҳвандликка тобе шахслар томонидан каннабис гуруҳидаги (46,1%) воситалардан фойдаланилган. Героин истеъмол қилувчи гиёҳвандликка тобе шахслар ҳиссаси 21,5% дан иборат. 13,0% пациентлар томонидан бир неча турдаги гиёҳвандлик воситалари қўлланилган. Гиёҳвандлик ҳолатлари вилоятнинг барча маъмурий ҳудудларида қайд этилмоқда, лекин гиёҳвандлик билан зарарланганлик маъмурий ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланган. Гиёҳвандликка тобелик қишлоқ туманларига нисбатан Самарқанд шаҳрида, шаҳарга ёндош туманларда ва қўшни давлат билан чегарадош Ургут туманида юқори бўлиб, мазкур ҳудудлар гиёҳвандлик билан зарарланганлик нуқтаи-назаридан “хавфли ҳудуд” га, ушбу ҳудудларнинг аҳолиси эса “хавф гуруҳи” га мансуб.
Kalit so'zlar
гиёҳвандлик, зарарланганлик, ҳудудий тақсимланиш, хавф омили.
Adabiyotlar
- Доклад Международного комитета по контролю над наркотиками за 2020 год. Рекомендации правительствам, Организации Объединенных Наций и другим соответствующим международным и национальным организациям // Ж. Наркология.- М.: 2021, №11.- Стр. 3-11.
- Плотникова М. В. Статистическое исследование распространения наркомании и развития наркологической службы в россии. Автореф. дисс. работы, 2010.