Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №2 (22)
Maqola mavzusi
ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИНИНГ АСОРАТЛАНГАН ШАКЛЛАРИДА МИНИИНВАЗИВ ВИДЕОЭНДОСКОПИК ВА НАВИГАЦИОН-ПУНКЦИОН УСУЛЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ (30–33)
Mualliflar
Давлатов С.С., Хамидов О.А., Наврузов Р.Р., Умаркулов З.З.
Muassasa
1-Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш., Ўзбекистон 2-Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Миниинвазив усуллар гуруҳида операция вақти (87,4±12,3 дақиқа vs 142,6±18,7 дақиқа), қон йўқотиш (124,3±45,2 мл vs 386,7±92,4 мл), касалхонада бўлиш муддати (5,8±1,2 кун vs 12,4±2,8 кун) анъанавий усулга нисбатан сезиларли камроқ бўлди. Операциядан кейинги асоратлар частотаси: I гуруҳда 8,2%, II гуруҳда 10,3%, III гуруҳда 23,4% (p<0,05). Рецидив кўрсаткичи 3 йилда: миниинвазив усуллар – 3,8%, очиқ жарроҳлик – 8,6% (p<0,05). Навигацион тизимлар билан бирга-ликдаги пункцион усуллар юқори аниқликни (98,3%) таъминлади, қон томир структураларга шикаст етказиш хавфини 4,2 баробар камайтирди. Миниинвазив видеоэндоскопик ва навигацион-пункцион усуллар жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларида хавфсиз ва самаралидир. Улар операциядан кейинги асоратлар ва рецидивлар частотасини камайтиради, беморларнинг тикланиш даврини қисқартиради
Kalit so'zlar
жигар эхинококкози, асоратланган шаклар, видеолапароскопия, пункцион усул-лар, навигация, миниинвазив жарроҳлик
Adabiyotlar