Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)
Maqola mavzusi
АСЕПТИК ЯЛЛИҒЛАНИШ ЖАРАЁНИДА РЕГИОНАЛ ЛИМФА ТУГУНЛАРИДА КЕЧАДИГАН МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАҲЛИЛИ (130–134)
Mualliflar
Ризаев О.С., Султонова М.Б.
Muassasa
1-И.Иргашев номли Тошкент шахри 4-сонли клиник шифохонаси, Тошкент ш., Ўзбекистон 2-Тошкент давлат тиббиёт университети, Тошкент ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Мазкур мақолада асептик яллиғланиш жараёнида регионал лимфа тугунларида кузатиладиган морфологик ўзгаришлар экспериментал тадқиқот асосида таҳлил қилинди. Тадқиқотнинг мақсади асептик яллиғланиш шароитида лимфа тугунларининг тузилмавий компонентларида юзага келадиган ўзгаришларни аниқлаш ва уларнинг морфологик хусусиятларини баҳолашдан иборат бўлди. Эксперимент давомида лимфа тугунларининг капсуласи, пўстлоқ ва мағиз зоналаридаги морфологик ҳолат, лимфоид элементларнинг тақсимланиши ҳамда синус тизимининг ўзгаришлари гистологик усуллар ёрдамида ўрганилди. Олинган натижалар асептик яллиғланиш таъсирида регионал лимфа тугунларида адаптатсион ва компенсатор характердаги морфологик қайта қурилишлар рўй беришини кўрсатди. Аниқланган ўзгаришлар лимфа тугунларининг яллиғланиш жараёнидаги функсионал фаоллиги ошиши билан боғлиқ эканлиги илмий жиҳатдан асосланди. Тадқиқот натижалари асептик яллиғланиш шароитида лимфатик тизим морфологиясини тушунишни кенгайтиради ва экспериментал морфология соҳасида амалий аҳамиятга эга
Kalit so'zlar
Асептик яллиғланиш, регионал лимфа тугунлари, морфологик ўзгаришлар, экспериментал тадқиқот, лимфоид тўқима, гистологик таҳлил, адаптацион қайта қурилиш
Adabiyotlar