Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)
Maqola mavzusi
ЙИРИНГЛИ СИНУСИТЛАРНИ ДАВОЛАШДА АНТИСЕПТИКЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ (220–222)
Mualliflar
Сафарова Н.И., Пўлатов Б.Н., Тўрақулов А.И., Хазратов А.А.
Muassasa
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Турли хил дори воситалари ва замонавий технологияларнинг ривожланишига қарамай, умумий септик асоратлардан ўлим даражаси юқорилигича қолмоқда. Ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) энг кенг тарқалган патология бўлиб, умумий касалланиш таркибида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мавсумий касалликлар даврида уларнинг тарқалиши эпидемия даражасига етади. Кўп ҳолатларда ЎРВИ ни даволаш учун антибиотиклар талаб қилинмагани учун самарали антисептиклардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Йирингли-септик инфекциянинг ривожланишида юқумли агентнинг роли жуда муҳим, чунки клиник кўринишнинг ўзига хослиги ва органлардаги морфологик ўзгаришларнинг хусусиятлари юқумли жараённи келтириб чиқарадиган микроорганизмнинг турига боғлиқ. Сўнгги йилларда янги антисептикларнинг пайдо бўлиши оторино-ларингологияда янада самарали маҳаллий даволаш имкониятини беради. Бактерицид, спорицид ва антивирал хусусиятларга эга кенг спектрли антисептик Бетадин® ҳақида гапириб ўтмоқчимиз
Kalit so'zlar
антисептиклар, Бетадин, оториноларингология, ўткир респиратор вирусли инфекциялар.
Adabiyotlar