Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)
Maqola mavzusi
КИМЁВИЙ АДДИКТИВ БУЗИЛИШЛАРДА РЕАБИЛИТАЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШДА ҚОН ЗАРДОБИДАГИ КОРТИЗОЛ ДИНАМИКАСИНИНГ АҲАМИЯТИ (429–433)
Mualliflar
Тураев Б.Т.
Muassasa
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Долзарблиги. Кимёвий аддиктив бузилишлар сурункали кечиши, юқори рецидив частотаси ҳамда психоэмоционал ва когнитив бузилишлар билан тавсифланиб, долзарб тиббий-ижтимоий муаммо ҳисобланади. Тадқиқот мақсади. Кимёвий аддиктив бузилишларда комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация жараёнида қон зардобидаги кортизол динамикасини ўрганиш ва уни реабилитация самарадорлигининг объектив кўрсаткичи сифатида баҳолаш. Материаллар ва усуллар. Самарқанд вилоятидаги ихтисослаштирилган руҳий саломатлик марказида 140 нафар бемор текширилди. Беморлар асосий ва назорат гуруҳларга ажратилди. Асосий гуруҳда стандарт даволашга қўшимча равишда психотерапевтик ва тиббий-ижтимоий тадбирларни ўз ичига олган комплекс реабилитация қўлланилди. Қон зардобидаги кортизол ИФА усулида даволашдан олдин ва кейин аниқланди, психоэмоционал ҳамда когнитив ҳолат баҳоланди. Натижалар. Дастлаб барча беморларда кортизол даражаси юқори бўлди. Реабилитациядан сўнг асосий гуруҳ беморларининг 62,0% да кортизол меъёрга яқинлашди, назорат гуруҳида эса 30,0% ни ташкил этди. Асосий гуруҳда психоэмоционал ва когнитив кўрсаткичлар сезиларли даражада яхшиланди. Кортизол пасайиши клиник яхшиланиш билан боғлиқ экани аниқланди. Хулоса. Қон зардобидаги кортизол динамикаси кимёвий аддиктив бузилишларда комплекс реабилитация самарадорлигини баҳолашда ишончли объектив биомаркер ҳисобланади.
Kalit so'zlar
429–433
Adabiyotlar