Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)
Maqola mavzusi
МРХПГ ВА КТ-ХОЛАНГИОГРАФИЯНИНГ ЎТ ЙЎЛЛАРИ ПАТОЛОГИЯСИНИ АНИҚЛАШДАГИ ҚИЁСИЙ ДИАГНОСТИК АҲАМИЯТИ (616–624)
Mualliflar
Наврузов Р.Р., Нурмурзаев З.Н., Нурмурзаев А.Н.
Muassasa
1-Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш., Ўзбекистон 2-Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Тадқиқотнинг мақсади: Магнит-резонанс холангиопанкреатография (МРХПГ) ва компьютер томография-холангиографиянинг ўт йўллари патологияларини аниқлашдаги диагностик самарадорлигини қиёслаш ва клиник амалиётда уларни қўллаш алгоритмларини ишлаб чиқиш. Материал ва усуллар: Тадқиқотга 2022-2024 йилларда Тошкент тиббиёт академияси клиник базаларида ўт йўллари патологияси шубҳаси билан мурожаат қилган 186 нафар бемор киритилди. Барча беморларга МРХПГ (1.5T Siemens Magnetom Aera) ва мультиспирал КТ (64-срезли Philips Brilliance CT) текширувлари ўтказилди. Олтин стандарт сифатида эндоскопик ретроград холангиопанкреатография (ЭРХПГ, n=94), лапароскопик холецистэктомия (n=68) ва гистологик текшириш (n=24) натижалари қабул қилинди. Статистик таҳлил SPSS 26.0 дастури ёрдамида амалга оширилди. Натижалар: МРХПГ холедохолитиазни аниқлашда 94.7% сезгирлик (95% CI: 88.1-98.3%), 96.2% ўзига хослик (95% CI: 89.3-99.2%) ва 95.2% аниқликка эга бўлди. КТ-холангиография мос равишда 87.3% (95% CI: 79.2-93.1%), 92.5% (95% CI: 84.4-97.2%) ва 89.2% кўрсаткичларни кўрсатди (p<0.05). Билиар стриктураларни дифференциал диагностикада МРХПГ AUC=0.932 (95% CI: 0.881-0.967) қийматга, КТ эса AUC=0.854 (95% CI: 0.793-0.903) қийматга эришди. Холангиокарциномани аниқлашда икки усул ҳам юқори самарадорлик кўрсатди, аммо МРХПГ функционал маълумотларни (билиар дренаж холати, секреция) визуализация қилишда устун бўлди. Хулоса: МРХПГ ўт йўллари патологияларини аниқлашда КТ-холангиографияга нисбатан юқорироқ диагностик самарадорликка эга. Асосий афзалликлари: инвазивсизлик, радиация таъсирининг йўқлиги, юқори контрастли резолюция ва функционал маълумотларни визуализация қилиш имкониятидир. КТ-холангиография тез кўрик талаб қилинадиган шошилинч ҳолатларда, металл имплантлар мавжудлигида ва костли структураларни баҳолашда афзалдир. Комплекс диагностика ва алгоритмик ёндашув диагностик хатоларни 23.4% га камайтириш имкон берди
Kalit so'zlar
магнит-резонанс холангиопанкреатография, компьютер томография холангиография, холедо-холитиаз, билиар стриктура, холангиокарцинома, диагностик самарадорлик
Adabiyotlar