Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

ТАЖРИБАДАГИ СУТ БЕЗИ САРАТОН КАСАЛЛИГИ КИМЁТЕРАПИЯСИ ВА АНОР ДОНАГИ ЁҒИ КОРРЕКЦИЯСИДА КАЛАМУШЛАР ТЕРИСИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ (333–339)

Mualliflar

Амонов Ш.Б.

Muassasa

Турон университети, Қарши ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Кимётерапиядан сўнг токсик таъсирлардан келиб чиққан патоморфологик ўзгаришларни даволаш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Тери тўқимасига таъсир қилувчи омиллар ҳақидаги таълимотнинг асосий концепцияси оқсилларни фаол парчаланиш маҳсулотлари турлар ва тўқималарнинг ўзига хос хусусиятига эга бўлган ҳужайра метаболизми остида ҳосил бўлган биоген стимуляторлар таъсири остида турли атроф-муҳит омилларига жавоби тушунилади. Шу пайтгача олимлар ҳеч қандай дори тавсия қилмаганлар, лекин ҳар доим табиий дори воситаларига таянганлар. Табиий антиоксидант бўлган анор донаги ёғи антиоксидант сифатида ишлатилиши мумкин. Шу сабабли сўнгги йилларда, айниқса ўсимлик манбаларидан тўқималарга зарар етказиш учун дори-дармонларни табиий антиоксидантлар билан алмаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Aнор донаги ёғини истеъмол қилишнинг саратон кимётерапиясидан кейин беморларнинг аҳволига таъсири ҳақида маълумот йўқлиги сабабли, ушбу тадқиқот анор ядроси ёғининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганади

Kalit so'zlar

кимётерапия, эпителий, базал қават, шохли қават, донадор қават, мугуз қават, дерма, сўрғичсимон қават, тўр қават

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI