Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

БАЧАДОН БЎЙНИ ЭРОЗИЯСИ БЎЛГАН АЁЛЛАРДА УРЕАПЛАЗМА ИНФЕКЦИЯСИНИНГ КЛИНИК-ИММУНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ (180–183)

Mualliflar

Худайбакова М.И., Даминов Ф.А., Қудратова З.Э.

Muassasa

Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Репродуктив ёшдаги аёлларда урогенитал инфекциялар таркиби сезиларли ўзгаришга учради. Уреаплазмалар антиген тузилмалари юқори даражада ўзгарувчан бўлиб, иммун тизимига чидамли ва ҳужайра ичида узоқ яшайди, фагоцитоз ва Т-ҳужайралар фаоллигини бостиради. Натижада узоқ давом этадиган инфекция ва қин микрофлорасининг бузилиши юзага келади. Уларнинг жинсий йўл билан юқиши, эпителиал ҳужайраларда сақланиши эктопия ва бачадон бўйни патологияларида юқиш, доимий инфекция ва қайталанишга олиб келади. Туғиш ёшидаги аёлларда гинекологик касалликлар ривожланишида уреаплазманинг роли бўйича якдил фикр йўқлиги, иммун дисбаланс ва ситокин тизимидаги бузилишларни чуқур ўрганишни зарур қилади. Бу эса келажакда иммунотерапия самарадорлигини оширишга имкон яратади.

Kalit so'zlar

бачадон бўйни эрозияси (ББЭ), уреаплазма, иммунитет, ситокинлар, интерлейкин-1, интерлейкин-6.

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI