Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

МЕТОБОЛИК СИНДРОМИ БОР БЕМОРЛАРДА ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШИ ХАВФИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ (188–194)

Mualliflar

Авазова Н.Б.

Muassasa

Турон Университети, Қарши ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Метаболик синдром замонавий жамиятда кенг тарқалган кўп омилли патологик ҳолат бўлиб, у инсулин резистентлиги, абдоминал семизлик, дислипидемия ва артериал гипертензия билан тавсифланади. Ушбу ҳолат жигарнинг структуравий ва функционал ўзгаришларига олиб келиб, ёғли гепатоз, метаболик билан боғлиқ жигар яллиғланиши ва фиброз жараёнларининг ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади. Метаболик бузилишлар фонида жигар ҳужайраларида липид алмашинуви издан чиқади, оксидловчи стресс кучаяди ва яллиғланиш медиаторлари фаоллашади. Мақолада метаболик синдром мавжуд беморларда жигар касалликларининг ривожланиш механизмлари, асосий хавф омиллари ҳамда уларни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган комплекс ёндашувлар таҳлил қилинади. Профилактика чораларида турмуш тарзини ўзгартириш, овқатланиш режимини оптималлаштириш, жисмоний фаолликни ошириш ва метаболик кўрсаткичларни назорат қилишнинг аҳамияти асослаб берилади

Kalit so'zlar

метаболик синдром, жигар касалликлари, ёғли гепатоз, инсулин резистентлиги, дислипидемия, профилактика.

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI