Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

ТИА БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИНГ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДИГА ҚАРАБ ЖИНСИ ВА ЁШИ БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ (139–143)

Mualliflar

Ўринов М.Б., Мустафоев М.О.

Muassasa

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Транзитор ишемик атакалар (ТИА) инсультнинг энг муҳим продромал ҳолати сифатида аҳоли демографияси, жинс ва ёш таркиби ҳамда ҳудудий инфратузилма ва ижтимоий омилларга боғлиқлиги билан аҳамиятлидир. Тадқиқотда шаҳар ва қишлоқ аҳолисидаги ТИА ҳолатлари жинсий таркибда сезиларли фарқ кўрсатмаган бўлса, ёш бўйича 45–59 ва ≥75 ёш гуруҳларида статистик аҳамиятли фарқлар аниқланди. Аёллар умумий беморлар сонининг тахминан учдан икки қисмини ташкил қилиб, асосан 60–74 ёшдаги гуруҳ устун бўлган. Мавсумийлик таҳлилида эса ёз — ТИА ривожланишининг энг юқори чўққиси бўлиб, қиш энг кам ҳолатни кўрсатди. Шунингдек, ТИАни қўзғатувчи омиллар ҳудудга қараб фарқланиб, қишлоқ аҳолисида дегидратация, шаҳарда эса эмоционал стресс етакчи роль ўйаган. Ушбу маълумотлар ТИАни эрта аниқлаш, юқори хавфли гуруҳ ва ҳудудларни белгилаш, ҳамда профилактик чора-тадбирларни индивидуаллаштириш ва соғлиқни сақлаш ресурсларини оптимал тақсимлашда аҳамиятлидир

Kalit so'zlar

139–143

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI