Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)
Maqola mavzusi
ПСИХОСОМАТИК ОМИЛЛАР ЮРАК-ҚОН ТОМИР ПАТОЛОГИЯСИ КЕЧИШИНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ СИФАТИДА (223–226)
Mualliflar
Сулайманова Н.Э.
Muassasa
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Ушбу мақолада сурункали юрак етишмовчилиги билан асоратланган юрак-қон томир касалликларининг кечишида психосоматик омилларнинг аҳамияти ўрганилди. Тадқиқот Самарқанд шаҳри поликлиникаларида 291 нафар бемор иштирокида ўтказилиб, беморлар касаллик давомийлиги-га қараб икки гуруҳга ажратилди. Клиник-инструментал текширувлар билан бир қаторда психоэмо-ционал ҳолат хавотир (Спилбергер–Ханнин шкаласи) ва депрессия (Цунга шкаласи) тестлари ёрда-мида баҳоланди. Олинган натижаларга кўра, касаллик давомийлиги 5 йилдан ортиқ бўлган беморлар-да юқори даражадаги хавотир ва депрессив бузилишлар сезиларли даражада кўпроқ учради. Биринчи гуруҳда юқори хавотир 78,1 % беморда, депрессив бузилишлар эса 68,0 % ҳолатда аниқланди, иккин-чи гуруҳда эса ушбу кўрсаткичлар мос равишда 42,9 % ва 38,4 % ни ташкил этди. Тадқиқот натижалари сурункали юрак-қон томир касалликларининг узоқ давом этиши психоэмоционал дис-тресснинг кучайиши билан боғлиқ эканини кўрсатади. Психосоматик бузилишлар юрак-қон томир касалликларининг клиник кечиши ва прогнозига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис бундай беморлар-ни даволашда комплекс ёндашув, жумладан психоэмоционал ҳолатни эрта аниқлаш ва коррекция қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Kalit so'zlar
Юрак-қон томир касалликлари; сурункали юрак етишмовчилиги; психосомати-ка; хавотир; депрессия; сурункали стресс; психоэмоционал бузилишлар; артериал гипертензия
Adabiyotlar