Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

ТРОМБОДИНАМИКА ТАҲЛИЛИ ЁРДАМИДА ТРОМБОЗ ХАВФИНИ ПРОГНОЗЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВИ (88–92)

Mualliflar

Бердиярова Ш.Ш., Даминов М.А.

Muassasa

1-Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон 2-Зармед университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Тромбоз-бу қон томирлари ичида қон лахталари (тромблар) ҳосил бўлиши билан тавсифланувчи, ҳаёт учун хавфли бўлган патологик ҳолат бўлиб, бутун дунё бўйлаб юқори ўлим кўрсаткичларига эга. Анъанавий коагулологик тестлар (протромбин вақти, фаоллашган қисман тромбопластин вақти каби) тромбоз хавфини баҳолашда фақат қон ивиш жараёнининг айрим босқичларини акс эттиради. Шу сабабли, клиник амалиётда гиперкоагуляцион ҳолатни (тромбозга мойилликни) тўлиқ ва комплекс баҳолаш зарурати мавжуд. Тромбодинамика (ТД) таҳлили мазкур эҳтиёжни қон ивиш тизимининг глобал функциясини, яъни фибрин лахтасининг ҳосил бўлиш ва ўсиш кинетикасини in vitro шароитида реал вақт режимида ўлчаш орқали қондирувчи инновацион ва замонавий ёндашув сифатида пайдо бўлди. Бу усул тромботик асоратларнинг индивидуал хавфини аниқроқ прогнозлаш ва шу асосда антикоагулянт терапияни оптималлаштириш имконини беради

Kalit so'zlar

Тромбодинамика, тромбоз хавфи, прогнозлаш, гемостаз, гиперкоагуляция, антикоагулянт терапия, таҳлил

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI