Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

БОЛАЛАРДА ГИПОСПАДИЯНИНГ КЛИНИК ШАКЛЛАРИ ВА ЁШ ХУСУСИЯТЛАРИ (БИТТА МАРКАЗ ТАЖРИБАСИ) (672–676)

Mualliflar

Нематжонов Ф.З.

Muassasa

Андижон давлат тиббиёт институти, Андижон ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Гипоспадия ўғил болаларда учрайдиган туғма урогенитал нуқсон. Мақсад. 2020–2025 йилларда Андижон вилояти болалар кўп тармоқли клиникаси урология бўлимида гипоспадия билан мурожаат қилган 0–18 ёшли беморларнинг клиник шакллари ҳамда ёш гуруҳлари бўйича тақсимланишини таҳлил қилиш. Материал ва усуллар. Стационар тиббий ҳужжатлар ретроспектив тадқиқот натижалари таҳлил қилинди. Беморлар гипоспадия шаклига ва ёш гуруҳларига ажратилди. Натижалар. Жами 97 нафар беморлар кузатувга олинган. Ўрта шакл билан 45,4%, дистал шакл билан 40,2%, проксимал шакл билан 14,4% ҳолатда қайд этилди. Ёш бўйича тадқиқот гурухларида 3–6 ёш 46,4% ва 0–2 ёш 42,3% натижалар билан устун бўлди. 7–12 ёш 10,3%, 13–18 ёш 1,0% беморлар ташкил этди. Хулоса. Гипоспадия билан беморлар мурожатларининг асосий қисми 0–6 ёш оралиғига тўғри келиб, клиник кўринишда дистал ва ўрта шакллар устунлиги аниқланди

Kalit so'zlar

гипоспадия, болалар урологияси, Хадиди, Андижон, Ўзбекистон

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI