Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)
Maqola mavzusi
МЕХАНИК САРИҚЛИКДА ЭНДОБИЛИАР ВА ПЕРКУТАН ДРЕНАЖЛАШ УСУЛЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ РАДИОЛОГИК БАҲОЛАШ (602–606)
Mualliflar
Хамидов О.А., Нурмурзаев З.Н., Нурмурзаев А.Н.
Muassasa
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон
Annotatsiya
Мақсад: Механик сариқлик билан оғриган беморларда эндобилиар ва перкутан дренажлаш усулларининг самарадорлигини радиологик текширув усуллари ёрдамида қиёсий баҳолаш. Материал ва усуллар: 2020-2024 йилларда Тошкент тиббиёт академияси клиникалари базасида механик сариқлик ташхиси билан 156 нафар бемор текширилган. Беморлар 2 гурухга бўлинди: I гурух (n=84) - эндобилиар дренаж (ЭРХПГ орқали стентлаш ва назобилиар дренаж), II гурух (n=72) - перкутан дренаж (ЧЧТД ва ЧЧХД). Барча беморларга УТТ, КТ, МРХПГ ва лаборатор текширувлар ўтказилди. Дренажлаш муваффақияти, асоратлар частотаси ва клиник-биокимёвий кўрсаткичлардаги ўзгаришлар баҳоланди. Натижалар: I гурухда техник муваффақият 91,7% ни, II гурухда 94,4% ни ташкил этди. Эрта асоратлар частотаси I гурухда 8,3% (холангит, панкреатит), II гурухда 12,5% (қон кетиши, билиома) ни ташкил этди. Билирубин даражаси муолажадан кейин I гурухда ўртача 3,2±0,4 кунда, II гурухда 2,8±0,3 кунда нормаллашди (p<0,05). Радиологик назорат натижалари дренажлаш самарадорлигини баҳолашда УТТ сезувчанлиги 87,3%, КТ - 94,2%, МРХПГ - 97,8% ни ташкил этди. Хулоса: Механик сариқликда эндобилиар ва перкутан дренажлаш усуллари юқори самарадорликка эга. Усул танлови тўсиқнинг даражаси, локализацияси ва беморнинг умумий ҳолатига боғлиқ. Радиологик текширув усуллари, хусусан МРХПГ, дренажлаш самарадорлигини баҳолашда етакчи роль ўйнайди
Kalit so'zlar
механик сариқлик, эндобилиар дренаж, перкутан дренаж, ЭРХПГ, ЧЧТД, радиологик баҳолаш, билиар декомпрессия.
Adabiyotlar