Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

ТАЖРИБАВИЙ ТИМЭКТОМИЯНИНГ СУЯК КЎМИГИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ (596–601)

Mualliflar

Шарипова Р.Ғ.

Muassasa

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Тадқиқотда тимэктомиянинг оқ зотсиз каламушлар суяк кўмиги ҳужайраларига таъсири цитогенетик жиҳатдан баҳоланди. 3 ойлик, 160–180 г оғирликдаги 80 та каламуш тажрибага жалб қилинди. Натижалар тимэктомия суяк кўмиги ҳужайралари пролиферациясини пасайтириб, метафаза ва профаза миқдорларини камайтиришини, митозда патология ва апоптоз фаоллигини оширишини кўрсатди. Бу ҳолатлар суяк кўмиги ҳужайраларида молекуляр ва цитогенетик дисбалансларнинг ривожланишига, цитотоксик таъсирнинг ошишига ва апоптоз орқали ДНК ўзгаришлари юзага келиши эҳтимолига ишора қилади

Kalit so'zlar

Тадқиқот, тимус, тимэктомия, таъсир, суяк кўмиги, цитогенетик дисбаланс

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI