Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2026, №1 (21)

Maqola mavzusi

ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ КАМҚОНЛИГИ БЎЛГАН АЁЛЛАРДА ФЕРРОКИНЕТИКА ВА ГУМОРАЛ ИМУНИТЕТ ХУСУСИЯТЛАРИ (93–97)

Mualliflar

Давронова З.М., Қудратова З.Э.

Muassasa

Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд ш., Ўзбекистон

Annotatsiya

Ўзбекистонда ҳам темир танқислиги камқонлиги муҳим жамоат саломатлиги муаммоси ҳисобланади. Миллий эпидемиологик тадқиқотлар натижаларига кўра, репродуктив ёшдаги аёллар орасида анемия тарқалиши айрим йилларда 60 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлиб, кейинги йилларда профилактик дастурлар фонида кўрсаткичлар пасайганига қарамай, айрим ҳудудларда 20–39,9 фоиз даражасида сақланиб қолмоқда. Темир танқислиги камқонлиги нафақат гематологик кўрсаткичларнинг ўзгаришига, балки юрак-қон томир тизими, иммун тизими фаолиятининг сусайиши, меҳнат ва репродуктив саломатликнинг ёмонлашишига олиб келади. Ушбу ишда темир танқислиги камқонлигининг тарқалиши, патофизиологияси ва соғлиқ учун оқибатлари бўйича замонавий илмий маълумотлар таҳлил қилинади. Темир танқислиги камқонлиги бутун дунё бўйича энг кенг тарқалган гематологик касалликлардан бири бўлиб, айниқса аёллар ва болалар орасида юқори учраш даражасига эга. Ушбу патологик ҳолат организмда темир захираларининг камайиши натижасида гемоглобин синтезининг бузилиши, эритропоэзнинг сусайиши ва тўқималарда сурункали гипоксия ривожланиши билан тавсифланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, анемия дунё аҳолисининг 25–30 фоизида учрайди ва ҳолатларнинг 50–60 фоизи темир танқислиги билан боғлиқ

Kalit so'zlar

темир танқислиги анемияси, феррокинетика, ферритин, трансферрин, гуморал иммунитет, иммуноглобулинлар, аёл саломатлиги

Adabiyotlar

MAQOLALAR

JURNAL SONLARI